Самарқанд давлат  университети профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва мустақил изланувчиларини навбатдаги  семинарга таклиф этамиз:

    Маъруза мавзуси: “Scopus Journal Finder ёрдамида соҳага оид журналлар топиш имкониятлари”

    Маърузачи: "Биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, Акбар Аҳмедов.  Россия, Германия, Чехия, АҚШ,  Исроилнинг каби дунёнинг ривожланган давлатларидаги нуфузли илмий тадқиқот институтларида стажировка ўтаган. Шунингдек Scopus va Web of Science маълумотлар базаларида индексланган 30 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. 

    Маъруза мавзуси: “Тадқиқотчиларни халқаро Scopus базасидан фойдаланиш имкониятларини ошириш”

    Маърузачи: “География фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, , ЛутфуллоИбрагимов.    Руминиянинг Александр Иоан Куза университетида докторантурани тугатган. Шу кунгача 80 дан ортиқ илмий ишлари эълон қилинган

    Маъруза мавзуси: “SciVal базаси ва ундан фойдаланиш”

    Маърузачи: "Кимё фанлари номзоди, доцент, Хуршид Тошпўлатов .  Хитой халқ республикасининг Сиамин университетида, Франциянинг Лилл университетида ҳамда АҚШнинг Техас А&М университетида илмий амалиёт ўтаган. Бугунги кунгача 50 га яқин илмий ишлари нашр этилган.

    Ўтказилиш вақти: 2022 йил 21- апрель соат 15:00да.

    Ўтказилиш жойи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, Физика факультети 63-хона

 

Самарқанд давлат университети

Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва

илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими.