Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имкониятини янада кенгайтириш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда
Жумладан, университетда мавжуд сиртқи, кечки таълим йўналишлари ҳам талабаларни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олишига имконият яратади. Хусусан, 2021-2022 ўқув йилида Самарқанд давлат университетида кечки таълим йўналиши учун 450 та, ситрқи таълим шакли учун 1025 та квота (СамДУ нинг педагогика институти билан биргаликда) ажратилган.




