Самарқанд давлат университети: Истеъдодли ёшлар мамлакат умиди, миллат таянчи…
Самарқанд давлат университети тарих факультети талабаси Шерхон Боқиев, Ўзбекистонда сўнгги палеолит ўрганилиш тарихи бўйича тадқиқот олиб бормоқда. Илмий раҳбари археология кафедраси доценти Нурмуҳаммад Холматов.
Талабанинг мавзуга оид бир қатор мақолалари халқаро ва Республика журналларда нашр этилган. Жумладан, Вашингтоннинг Луис университетда бўлиб ўтган халқаро конференциясида ҳам иштирок этган.
Шерхон Боқиев «Заковат» интеллектуал ўйини Республика босқичи иштирокчиси. Шунингдек, СамДУ Лидерлар клуби аъзоси.
- Ўзбекистонда сўнгги палеолит даврини системали ўрганиш ишлари 1939 йилда Самарқанд сўнгги палеолит даври маконинг очилиши билан бошланган, - дейди талаба Шерхон Боқиев. – Яқин йилларгача Ўзбекистоннинг сўнгги палеолит даври Самарқанд сўнгги палеолит маданияти ҳамда Оҳангарон дарёси водийсидаги Кўлбулоқнинг юқори биринчи, учинчи қатламларидан иборат эди. Бугунги кунда Ўзбекистон-Россия халқлар экспедицияси томонидан Тошкент воҳасида Обираҳмат, Кўлбулоқ маконлари ва Қизилолма ИИ устахонасининг юқори қатламлари қайта ўрганилди. Шу билан биргаликда сўнгги палеолит даври билан боғланди. Бу ердан шу даврга оид Тўдахотин И, ИИ ёдгорликлари очилди ва ўрганилди. Бу эса Тошкент воҳасининг сўнгги палеолит даврини ўрганишнинг янги босқичига кўтарди.
Ҳозирги кунда талаба ўқишдан ташқари Самарқанд археология илмий марказида тадқиқотчи сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.
Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар

