“Китобхонлик ҳафталиги” га марҳамат қилинг!
Бугундан эътиборан Ахборот ва оммавий коммуникациялари агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” бошланди.
Ҳафталик доирасида юртимизда фаолият юритадиган нашриётлар томонидан чоп этилган янги маҳаллий ва хорижий китоблар тақдимоти, китобсеварлар учун турли акция ва викториналар, маҳорат дарслари, ёзувчи ва адиблар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, саҳна кўринишлари, теарт ва кино актёрлари, эстрада хонандаларининг чиқишлари бўлиб ўтади.
Яна кўплаб қизиқарли тадбирлар ўрин олган “Китобхонлик ҳафталиги” дастури билан қуйидаги ҳавола https://t.me/aoka_uz/6971 орқали батафсил танишинг ва ҳафталикда иштирок этинг.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати

