Самарқанд давлат университети: Истеъдодли ёшлар мамлакат умиди, миллат таянчи…
Самарқанд давлат университети тарих факультети талабаси Бектош Маматов, “Францияда Ришеле сиёсати” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. Илмий раҳбари СамДУ Жаҳон тарихи кафедраси доценти Муқаддас Ҳошимова.
Талаба ўнга яқин илмий мақоласи билан халқаро журнал ва конференцияларда иштирок этиб келмоқда. Ҳиндистон, Россиянинг нуфузли журналлари шулар жумласидандир.
Шунингдек, Бектош Маматов инглиз ва рус тилларида эркин мулоқот қила олади. Инглиз тилидан Халқаро IELETS 6 сертификатига эга. 2019 йилда “Тафаккур синовлари” ва Талабалар фестивали доирасида ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйини Республика босқичи ғолиблигини қўлга киритган.
- Францияда абсолютизм даврида Ришеле сиёсатининг ўрганилиши XVII асрдаги француз жамиятининг сиёсий аҳволини аниқроқ ўрганишга ва унинг Европдаги ўрнини белгилаб беради, - дейди талаба Бектош Маматов. – Ушбу мавзу ўрта аср ва ҳозирги замон тарихчиларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Чунки, кардинал Ришеле давлатни мустаҳкамлаш, уни марказлаштириш, дунёвий ҳокимятни черков ва марказий вилоятлар устидан назорат ўрнатишга ҳаракат қилди. Унинг ташқи сиёсатида Франциянинг Европада гегемон давлатга айлантириш, Испания ва Австриядаги габсбургларга қарши кураш асосий ўрин эгаллаган. Бунинг натижасида Францияда абсолютизм тўла қарор топди.
Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
АКРАМОВ олган суратлар

