“Майда одамлар орасида майдалашасан. Катта одамлар орасида ўзинг ҳам ўсасан”

Бу ибора немис файласуфи ва шоири Иоганн Вольфганг Гёте (1749-1832) га тегишли. Файласуфга котиблик қилган Иоганн Петер Эккерманнинг хотирлашича, буюк файласуф ўзи ёқтирмаган айрим илмий давралардаги мулоқотлардан чарчаб қайтган пайтда ўзи муаллиф бўлган юқоридаги иборани такрорлаб, хаёл сурган.
Жалолиддин Сафоевнинг “Мангу ҳамроҳлар” китобидан