“Биз ҳукмдорлар нима сабабдан уруш олиб бораётганимизни аскарлар билишганида эди – бирорта ҳам уруш бўлмасди”
Пруссиянинг машҳур қироли Фридрих II (1712-1789) ҳар қандай урушни ҳукмдорлар ва сиёсатчиларнинг ғарази, калтабинлиги, шахсий манфаати, сохта обрў орттириши деб билган. Ҳукмдор ўзининг ҳеч нарсага арзимас иззат-нафсини аскарларга Ватан манфаати деб тушунтиради ва бунга ишонган одамларни урушга сафарбар қилади. Мабодо аскарлар Ватан учун эмас, ҳукмдорларнинг манфаати, ҳаловати ва бойлиги учун урушга киришаётганларини билишганида эди, албатта, улар урушдан бош тортган бўлур эдилар, дейди қирол. Ҳукмдорларнинг шуҳратпарастлиги ва инжиқлиги туфайли ўн минглаб аскарлар урушларда беҳуда ўлиб кетишини қаттиқ қоралаган Фридрих II киноя ва афсус билан юқоридаги фикрини айтган.
Жалолиддин Сафоевнинг “Мангу ҳамроҳлар” китобидан.

