Самарқанд давлат университетига шаҳарнинг Хўжа Аҳрори Валий, Намозгоҳ, Боғисарой, Оқсарой, Чақар, Чашма, Барака, Янги Қўрғон каби маҳаллалари бириктирилган бўлиб, ушбу ҳудудларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Шунингдек, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”да турувчи фуқаролар билан ишлаш учун алоҳида ҳаракатлар режаси тузилган.

    Жумладан, университетнинг юридик факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам шаҳардаги “Чашма” маҳалласида мусиқий кеча уюштирди. Бундан кўзланган асосий мақсад маҳалладаги уюшмаган ёшларнинг санъат соҳасига қизиқтириш ва ижодкорларнинг истеъдодини юзага чиқаришдир.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати