Лев Николаевич Гумилёв номидаги Евроосиё Миллий университети қозоқ адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари Жанат Аймухамбет, Карлиғаш Байтанасова, Саулеш Айтугановалар Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети филология факультети талабалари билан давра суҳбати ўтказди.

    Тадбирни СамДУ “Буюк ипак йўли халқлари маданий ва адабий мероси” илмий-тадқиқот маркази директори, филология фанлари доктори Эркин Мусурмонов кириш сўз билан очди. Евроосиё Миллий университети билан илмий-амалий ҳамкорлик йўлга қўйилганлигини таъкидлади.

    Учрашув мазмунли ва қизиқарли руҳда ўтди.  

    Талабалар туркий халқлар адабиётини ўргатиш, қозоқ-ўзбек тилларининг этник вужудга келиши, халқларнинг тарихига оид турли қизиқарли маълумотларга эга бўлди. Шунингдек, икки университет ўртасида йўлга қўйилаётган илмий-педагогик ҳамкорлик ва талабалар алмашинуви дастурига ўз қизиқишларини билдирдилар.

Мунира Абдураҳмонова,

Самарқанд давлат университети

филология факультети талабаси.

Шавкат Акрамов олган суратлар.