Аламларни ичга ютаверманг. Зеро бу, ўзингизга қарата ўқ узишдек гап. Хатоларингизни табиий ҳол деб қабул қилинг. Бу нарса сизга янглиш ишлардан тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради.

    Кучингизни тўғри тақсимланг, муҳим ишлар биринчи даражали, қолганлари кейинги ўринларда турсин, эришган ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг.

    Ёлғизликка берилманг. Айниқса, стресс вақтида одамлар билан бирга бўлинг, дўстларга қўнғироқ қилинг, янги танишлар орттиринг, машғулотларингизни кўпайтиринг.

    Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани ўйлаб, ўзингизга шундай савол беринг: “Шу нарса асабийлашишга арзийдими? Бундан баттар бўлганида, қийинчиликни енгиб ўта олармидим?”

    Бу саволларга жавоб топиш вазиятга холис, ҳис-ҳаяжонсиз, хотиржам баҳо беришга ундайди.

    Кўзингиз тушган ҳар бир заррадан завқ олинг.    

    Бугунги кунингиз ёруғликка, меҳрга-муҳаббатга тўла бўлсин.

    Ҳамма яхшиликлар уйингизга ризқу рўз бўлиб қайтсин.

    Орзу деразаларини oching...

    Умид ёғдуларини chorlang...

    Руҳингиз янгидан туғилсин.

    Бошланаётган -янги кунингиз хайрли, файзли, барокатли ва сермазмун ўтсин.

    Доимо бахтиёр ва омадли инсонлар қаторида бўлинг!

Муҳтасам Сулаймонов

Самарқанд давлат университети

Психология ва ижтимоий муносабатлар факультети ўқитувчиси