Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Самарқанд давлат университети олимлари билан учрашуви бошланди.

    Тадбирни кириш сўзи билан очган Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов бугун тантанали равишда очилган Ёшлар технопарки ҳақида шундай деди: 

    - Бугун Самарқанд давлат университети учун илм-фан куни бўляпти. Бироз олдин очилган Ёшлар технопарки талабалар учун катта имкониятлар эшиги бўлди. Ушбу учрашувимиз эса олимларнинг изланишлари, тадқиқотларини вазирлик даражасида ҳал этишга йўл очади.