Инновацион ривожланиш вазирлигининг Самарқанд давлат университетида жойлашган Самарқанд вилояти Ёшлар технопаркининг очилиш маросими бошланди.

    Тадбирни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кириш сўзи билан очиб, технопарк Самарқанд ёшларини қўллаб қувватловчи энг муҳим марказлардан бири бўлишини таъкидлади.

    - Тарихдан маълумки, Самарқанд Биринчи ва Иккинчи Ренессанснинг маркази бўлган. Ўйлайманки, Учинчи Ренессанснинг маркази ҳам Самарқанд бўлади. Технопаркнинг Самарқанд давлат университетида жойлашгани ҳам бунинг исботидир, - деди Эркинжон Турдимов.