Карьера куни - меҳнат ярмаркаси

    Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети бош биносида талабаларни иш билан таъминлаш мақсадида “Карьера куни - меҳнат ярмаркаси” ўтказилиши кутилмоқда.

    Тадбирда вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамда юздан ортиқ корхона ва ташкилотларнинг вакиллари бўш иш ўринларини таклиф қилади.

    Соат 10:00 да бошланиши кутилаётган меҳнат ярмаркасига барчангизни таклиф этамиз!

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.