Самарқанд давлат университети кимё факультетида шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.  Унда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев ва марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов маърузалари билан қатнашди.

    Тадбирда муқаддас динимизнинг софлигини сақлаш, Ислом дини номи билан тинчлик ва эзгулик дини эканлиги, у ҳар қандай бузғунчилик ва фитналардан холис эканлиги эътироф этилди. Шунингдек, бузғунчи оқимларнинг турли хил кўринишига маърифат билан курашиш, мамлакатимизда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда барқарор тараққиётни таъминлаш, фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, қадриятлар устиворлигига асосланган демократик жамият қуриш борасидаги ишлар жаҳон ҳамжамиятига намунадир, - дея алоҳида таъкидлади кимё факультети декани, доцент Норйигит Мусулмонов.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати

Шавкат Акрамов олган суратлар