Шароф  Рашидов  номидаги  Самарқанд  давлат  университети Ахборот-ресурс  марказида тарих  факултети талабалари иштирокида “Буюк Амир Темур” мавзусида   маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

         Тадбирни университет Ахборот-ресурс маркази директори Олия Муҳаммадиева кириш сўз билан очди.

         Шундан сўнг, тарих факултети профессор-ўқитувчилари Амир Темур ва темурийлар даврининг ўрганилиш тарихи, Темур тузуклари ҳақида маълумот берди.

         Талабалар томонидан Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига оид намойиш этилган бадиий чиқишлар иштирокчиларга кўтаринкилик бахш этди.

​

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.