Самарқанд давлат университетининг 9 нафар талабаси
Халқаро танловда иштирок этади…
Самарқанд давлат университети рақамли технологиялар факультетининг 9 талабасидан иборат LifePC Group, SamDU Dream Team, SamSU ITEG жамоалари ICPC Халқаро турнирининг ярим финалда беллашиш учун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига йўл олишди.
ICPC (International Collegiate Programming Contest) Халқаро турнири жаҳондаги энг нуфузли алгоритмик дастурлаш танлови бўлиб, уч кишидан иборат жамоа ҳамкорлик, ижодкорлик, инновация ва тезкорлик қобилиятини ривожлантириб, реал муаммоларни ҳал қилиши талаб этилади. Халқаро IT компаниялари: Microsoft, Yandex, Telegram асосчилари ҳам ушбу танловда иштирок этган.
Самарқанд давлат университети жамоаси дастурчи талабаларга омад тилайди.







Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат Акрамов олган суратлар

