“Академик лицейимиз ифтихори” стипендияси соҳиблари тақдирланди…

Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратиш, улғайиб келаётган ёш авлоднинг илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш мақсадида лицейларда “Академик лицейимиз ифтихори” стипендиялари жорий этилган.
Самарқанд давлат университети академик лицейида ҳам 10 нафар ўқувчи “Академик лицейимиз ифтихори” стипендияси билан тақдирланди. Ушбу стипендия низомига асосан ҳар олти ойда семестр якунига кўра энг энг юқори ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган, маънавий ва марифий ишларда фаол иштирок этган ёшларга берилади. Стипендия соҳиблари бир марталик пул мукофоти, китоблар тўплами ва сертификатга эга бўлдилар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати