Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги

Бугун эрта тонгдан буюк давлат арбоби, ўзбек давлатчилиги асосчиси, етук саркарда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ва вилоят фаоллари Амир Темур мақбарасини зиёрат этди. Қуръон тиловат қилиниб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.