“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни СамДУ талабалари орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга масъул бўлган ректор маслаҳатчиси Ислом Рустамов кириш сўз билан очди.
Давра суҳбатида Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Диний ишлар қўмитаси раҳбари Соҳибназар Боймуродов, вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари Саноат Зоҳидова ва университет профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Иштирокчиларга бугунги ривожланиб бораётган ахборот технологиялари асрида ижтимоий тармоқлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, диний мавзудаги ахборот ва янгиликларни Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг расмий сайти (muslim.uz) дан олиш тавсия этилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.