Самарқанд давлат университети: Қозон федерал университети билан ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилади

Бугун Самарқанд давлат университетига Қозон федерал университети халқаро ҳамкорлик институти директори Рамиль Хайрутдинов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Айни пайтда Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов билан икки томонлама манфаатли муносабатларни янада яхшилаш, биргаликда турли илмий тадқиқотлар олиб бориш юзасидан музокаралар бўлиб ўтмоқда.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.