Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов Ўзбекистон делегациясининг Исроилга ташрифи доирасида Вайсман илм-фан институтида бўлди.

    Самарқанд давлат университети ва Вайсман илм-фан институти билан икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш юзасидан фикр алмашилди.

    Шунингдек, меҳмонларга институт кампуси, унинг илмий лабораториялари ва фаолияти яқиндан таништирилди.

​

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.