Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Каръера ва бандлик марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирни Самарқанд давлат университети ректори профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов кириш сўз билан очди. Ушбу марказнинг фаолиятига тўхталар экан, у нафақат талабаларни иш билан таъминлаш, балки уларнинг кейинги фаолиятини ташкил этиш, ёшларни замонавий билимларга ўқитишига кўмаклашишини ҳам алоҳида таъкидлади.

    Сўнгра Самарқанд давлат университетида Каръера ва бандлик марказининг тантанали очилиш ўтказилди.

    Тадбир давомида Самарқанд давлат университети ва “Silk Road Samarkand” компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

    Сўнгра тадбирнинг асосий қисмига навбат берилиб, талабаларга компанияда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида тақдимот қилинди.

    Якунда “Silk Road Samarkand” компанияси вакиллари томонидан сайёҳлик комплексида ишламоқчи бўлган талабалар билан суҳбат ўтказилди, талабгорлардан анкета ва сўровномалар олинди.

Ирода Бекмуродова,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими,

Шавкат Акрамов олган суратлар.