Самарқанд давлат университетида “Биз биргаликда коррупцияни тўхтатамиз” шиори остида семинар бўлиб ўтди. Унда СамДУ Коррупцияга қарши кураш “Комплеанс назарат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Рўзиқул Абруев ўз маърузаси билан иштирок этди.

    Тадбир очиқ мулоқот шаклида давом этиб, талабаларга Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуннинг мазмун моҳияти айтиб ўтилди. Шунингдек, иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

    Бугун юртимизда бу каби иллатни йўқотиш учун бир қатор ишлар амалга оширилаётган бўлсада, батамом барҳам берилгани йўқ, - дейди Рўзиқул Абруев. – Буни бартараф этиш учун босқичма-босқич ҳаракат қилимоғимиз, барчамиз бир ёқадан бош чиқаришимиз даркор.  Шунинг учун ҳам университетимизда  коррупциянинг олдини олиш мақсадида Талабалар билимини баҳолаш, Коррупцияга қарши курашиш бўлимлари ташкил этилган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати,

Шавкат Акрамов олган суратлар.