Табассум қилинг
Табассум сўзини эшитишингиз билан юзингизда илиқлик сезасиз. Табассум ярашмайдиган одам бўлмаса керак. Кулганингизда организмдаги зўриқишнинг катта фоизи камаяди. Ўзимизни хурсанд кайфиятда ҳис қиламиз.
Табассум инсон учун табиий бўлган ҳолат. Бахт оғушида ва самимий хурсандчиликлар бўлган пайтларда юзимиз мўъжизавий тарзда ўзгаради, гўё атрофдагиларни биз билан яхши кайфиятни баҳам кўришга чорлайди. Ажабланарлиси, қалб иродаси билан эмас, атайин қилган табассум ҳам фикримизни ўзгартириши ва ижобий кайфиятга хайрихоҳ бўлиши мумкин.
Атрофдагилар учун табассум нафақат илтифот белгиси, балки жилмайиб турган инсон ўзида ишонганлигининг далолатидир. Психологлар ишга жойлашиш учун суҳбатда ва мижозлар билан мулоқот қилишда айнан шу ҳолатда бўлишни маслаҳат беришлари бежиз эмас – яхши кайфият ва қарор қабул қилишдаги қулайликлар табассум орқали ҳосил бўлади. Қувноқ ва дўстона кўринадиган одам билан мулоқот қилиш ва ишлаш ёқимли, чунки биз унинг ишончини онгли равишда қозонган бўламиз.
Олимлар табассумнинг бошқаларга таъсирни текшириб кўришди. Маълум бўлишича, табассум ўзида кучли маълумотларни жамлар экан. У инсоннинг ботиний ақлига таъсир ўтказа олади.
Олимларнинг анқилашича, ҳар бир инсоннинг ўзига хос табассуми бўлади. Бошқа бировнинг табассуми уникига ўхшамайди. Шунингдек, ҳар бир табассум ўзида турли таъсирни мужассамлаштиради. Мутахассислар инсонлар табассумларини тасвирга олиб, унинг секинлаштириб тадқиқот ўтказдилар. Натижалар шуни кўрсатдики, табассум билан бирга юзнинг ўзига хос ҳаракатлари ва ҳар бир инсоннинг ўзида табассумнинг бир неча хиллари бор. Бунда кишининг руҳий ҳолати, яшаётган муҳити, атрофидаги кишиларнинг таъсири мавжуд.
Табассум шифодир. Кўплаб докторларнинг кузатувлари табассумнинг касалликдан тузалишда алоҳида ўрни борлигини тасдиқлади. Улар табассум касалликдан фориғ бўлишда ёрдам беришини эътироф этишади. Демак, биз ҳадя этган табассум кимнингдир дарддан қутилишга ёрдам берар экан.
Табассум ажойиб дори:
Уни дўстингизга берсангиз хурсанд бўлади.
Душманингизга берсангиз пушаймон бўлади.
Онангизга берсангиз умри узаяди.
Фарзандингизга берсангиз меҳри ошади.
Танимаган кишингизга берсангиз сиз учун садақа ажри бўлади.
Севган ёринизга берсангиз севгиси ортади.
Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингизга жойлаб қўйган.
Салгина табассум қилсангиз бўлди, ажойиб бепул дори тайёр.
Бир бирингизга табассум улашинг Азизларим!
Табассумнинг ўзига хос турлари мавжуд.
Дўстона табассум. Саломлашиш табассуми ёки бир вақтнинг ўзида бизни яқинлаштирадиган ва масофани ушлаб турадиган хушмуомалалик табассуми, ҳатто бизга табассум қиладиган одам билан бизни боғлайдиган ҳеч нарса бўлмаса ҳам, бизни бирдан хотиржам ҳис қилиши мумкин. Бундай табассум тўғридан-тўғри бизнинг ички дунёмизга эмас, у биз билган одамга эмас, балки қиёфаси барчамизни бирлаштирадиган умумий ва универсалга қаратилган. "Самимий табассум бизда жуда муҳим нарсага таъсир қилади - меҳрибонликни туғма қабул қилиш қобилиятимиз", - таъкидлайди Далай Лама "Янги минг йилликдаги ахлоқ" китобида (София, 2004).
Ноқулай табассум. Ҳар доим табассум завқни ифодаламайди, баъзида бу бизнинг орқага қайтиш истагимиз ҳақида гапириш мумкин. Биз қандайдир хатога йўл қўйганимизда ва бизни уят туйғуси эгаллаб олганимизда, лабларда хижолатли табассум пайдо бўлиши мумкин. Бу бизнинг чалкашлигимиз ҳақида гапирадиган табассум-шарҳ.
Жасоратли табассум. Ўзимизни табассум қилишга мажбурлаш орқали биз мағлубиятларни эмас, балки муваффақиятларимизни эслаймиз.
Ҳимоя табассуми. Ноаниқ вазиятда табассум бизнинг биринчи қуролимиз, дам олиш усули бўлиб, у ўзимизнинг тажовузкор импулсларимизни тийишга ва бошқа одамнинг бизга нисбатан ҳис қилиши мумкин бўлган тажовузни нейтраллашга ёрдам беради. Стрессдан халос бўлишнинг бу белгиси барча маданиятларда қўлланилади.
Жозибали табассум. Немис этнологи Иренаус Эибл-Эибсфелдт табассум бутун дунёда васваса маросимининг бир қисми эканлигини исботлади. Овруполиклар орасида табассум эркакларда аёлларнинг энг қадрлиси (37%); у ҳатто кўздан ҳам олдинда (13%). Табассум бир вақтнинг ўзида таскин ва тасалли беради.
Айтганча японлар ҳеч қачон бир-бирига қовоқ уймас экан, бир-бирини хўмрайиб кутиб олмас экан. Аксинча бир-бирига ёқимли ва самимий табассум ато этаркан, уларнинг узоқ умр кўришига битта сабаб табассум бўлса не ажаб.
Яна бир бор табассум қилинг қадрдоним.
Мухтасам Сулаймонов,
Самарқанд давлат университети
Психология ва ижтимоий муносабатлар факультети ўқитувчиси

