Мулоҳаза
...Қуш қолди оёғи осмондан бўлиб,
Биз ҳам битта-битта тарқалиб кетдик.
Оламни унутдик эринибгина,
Парку болишларда уйқу элитди…
Тонгда чопиб чиқдим.
Дарахт жойида.
Шох бор,
Шохда қарға йўқ эди аммо.
Бошга кулфат тушган кунда шеригин
Ташлаб кетмас экан қузғунлар ҳатто! (Муҳаммад Юсуф)
Дрон орқали олинган бир фильмда ҳолатни ажабланиб тамоша қилдим улкан денгизда сувда сузишга мўлжалланган махсус тахтада аёл киши ўзи билмаган ҳолатда қирғоқдан анча узоқлашиб кетади, шунда ниҳоятда улкан кит вазни 3-4 тоннани ташкил этувчи жонзод инсонни бир ямлаб ютиши мумкин ҳолатида турган бир вақтда у одамга озор бермасдан уни кузатиб дўстлашишга ҳаракат қилишини кўриб ҳайратландим.
Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмас экан. Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялар экан. Филлар қанчалик кучли бўлмасин, бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтиш билан шуғулланаркан. Бўри ўз жуфтига хиёнат қилмас экан, агар жуфти ҳалок бўлса ўз ўлимини кутиб яшаркан.
Ажабланарлиси нима, биласизми?
Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда мана бу иш савоб, буниси эса гуноҳ бўлади, деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот учун ёки эътироф эшитиш учун бажармайди. Улар ҳеч қачон “ҳайвонгарчилик қилдим”, деб бир-бирига maqtanishmaydi...
Мен жониворларни жуда-жуда ҳурмат қиламан. Хулоса ўзингиздан азизларим.
Мухтасам Сулаймонов
Самарқанд давлат университети
Психология ва ижтимоий муносабатлар факультети ўқитувчиси

