Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Самарқанд давлат университети бошланғич ва технологик таълим кафедраси доценти Олимжон Эшниёзовнинг туғилган куни.
Физика-математика фанлари номзоди, доцент Олимжон Эшниёзов 1959 йил таваллуд топган. Бугун 63 ёшни қарши олган олим 41 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фидойи меҳнат қилиб келмоқда.
Ушбу кун муносабати билан университет жамоаси Олимжон Эшниёзовни самимий муборакбод этиб, илмий ва меҳнат фаолиятида мувафаққият ва улкан зафарлар, узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши

