Мантиқий иқтисодиёт китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
Самарқанд давлат университетига CЕРГЕ-Э деб номланувчи иқтисодий тадқиқотлар ва Олий таълим маркази вакили, Ню-Ёрк шаҳар университети профессори Рендалл Файлер ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт йўналишда таълим олувчи талабалар билан давра суҳбати ўтказиш ва “Мантиқий иқтисодиёт” китобининг тақдимотидир.
Китоб бугунги замонавий дунёдаги иқтисодий муаммолар, уни бартараф этиш йўллари ва бунинг илмий масалаларига бағишланган. Тақдимот кўтаринку руҳда ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган турли саволларга батафсил жавоб олдилар.





Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

