Самарқанд давлат университети математика факультети ва 8 сон ихтисослаштирилган мактаб билан ҳамкорликда “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Бунда икки тур бўйича 6 жамоа билимларини синовдан ўтказди.

    14-17 ёш тоифаси бўйича ўтказилган баҳс-мунозарали ўйинда «Зукколар» жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Тадбир сўнгида барча иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

    - Бугунги ўйинни ўтказишимиздан асосий мақсад мактаб болаларининг интеллектуал салоҳияти ва уларнинг билимларини кенгайтириш, - дейди СамДУ математика факультети декани, доцент Ҳайдар Рўзимуродов.  – Заковат ўйинлари айни вақтда ёш авлодни билимли ва зукко қилиб тарбиялашда хизмат қилмоқда. Шу боис бу каби тадбирларни тизимли равишда йўлга қўйганмиз. Биз билан ҳамкорлик қилганлиги учун мактаб раҳбариятига миннатдирчилик билдирамиз.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати