Наврўз байрами муносабати билан оилавий меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан хабар олинди...
Самарқанд давлат университети филология факультети тютори Гулчеҳра Мустафоқулова Наврўз байрами муносабати билан Каттақўрғон туманидаги Акмал Жўраев ва Барно Усмоновалар хонадонидаги 6-оилавий меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, болаларнинг яшаш муҳит билан танишди. Шу билан биргаликда тарбияланувчиларга байрам совғалари улашди.
Каттақўрғон тумани «Жавлон» МФЙ Абдул қишлоғида истиқомат қилувчи Акмал Жўраев ва Барно Усмонова 6 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчисини ўз қарамоғига олиб, оилавий меҳрибонлик уйи ташкил этган. Ушбу болалар уйи вилоятда олтинчи, туманда биринчи бўлиб очилган...



