Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида ҳам Наврўз шодиёналари кўтаринки кайфиятда ўтди. Талабалар томонидан ижро этилган куй қўшиқлар, халқ оғзаки ижоди намуналари, миллий қадриятларимиз акс этган саҳна кўринишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. Спортчилар томонидан намойиш этилган машқлар, дорбознинг ноёб ҳаракатлари сайлнинг файзли ўтишини таъминлади.

    Нуроний боболаримиз, мўътабар бувижонларимизнинг дуолари билан ёшлар байрам дастурхони ёздилар. Байрам тантаналари уюштирилди.

    Байрам кўтаринки кайфиятда давом этди...

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.