Наврўз – янги кун!

“Наврўз” форсча сўз бўлиб, “янги кун” деган маънони англатади. Шарқ халқлари томонидан йилнинг 21 - март куни – кеча ва кундуз тенглашган кун янги йил - Наврўз байрами сифатида кенг нишонланади. У деҳқонларнинг экин-текин ишларини бошланиш палласига тўғри келади. Буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий бу кунни шундай таърифлайди:
Васли аро кўрдим, тенг эмиш бўйи – ю сочи,
Тун – кун экан, зоҳир ўлур бўлди чу Наврўз.
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети филология факультети талабалари Наврўзга ўзгача шукуҳ олиб киришди. Талабалар томонидан ижро этилган халқ оғзаки ижоди намуналари, лапарлар, куй ва қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.