“Наврўз оламнинг бошланиши ва яратилишига далил қилинган”...
Абу Райҳон Беруний “Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида Наврўз байрами ҳақида шундай ёзади: “Наврўз бутун йил унга хизмат қиладиган бир вақтга, яъни баҳор ёмғирининг биринчи томчиси тушишидан гуллар очилгунча, дарахтлар гуллашидан мевалари етилгунча давом этадиган вақтда келади. Шунинг учун Наврўз оламнинг бошланиши ва яратилишига далил қилинган”.
Биология факультети талабалари Наврўз сайлини ўзгача шукуҳ билан қарши олмоқда. Эндигина кўкара бошлаган буғдойлар, меҳр ила тайёрланган кўк сомсалар кишининг иштаҳаси билан бирга қалбини ҳам уйғотиши табиий.


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

