Янги йилга янги дастурлар билан…

Баҳор инсон қалбига илиқлик билан бирга, яхши кайфият, шукроналик ҳиссини ҳам олиб келади. Бугун юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик туфайли Наврўз сайли кенг нишонланмоқда.
Рақамли технологиялар факултети профессор-ўқитувчилари ва талабалари Наврўзни кутиб олар экан, янги бошланаётган ўқув семестри барча учун омадли бўлсин деб ният қилишди. Талабалар янги йилда янги бадиий китоблар, янги адабиётлар ўқишни, замонавий дастурларни ўрганишни ўз олдиларига мақсад қилдилар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.