Исломгача бўлган давр Наврўз байрамларида урф бўлган оддий халққа тегишли одатлар ҳам диққатга сазовордир. Байрам куни одамлар бир-бирига шакар ва ширинликлар ҳадя қилишган (ҳаётингиз ҳам ширин бўлсин деган маънода), бир-бирига сув сепиш (бу йил сув кўп бўлсин, ҳосил яхши бўлсин деган маънода) ва бошқа одатлар кенг тарқалган.

    Самарқанд давлат университети физика факультети жамоаси учун баҳорги янги йил ажойиб тарзда ўтмоқда. Талабалар томонидан ижро этилаётган миллий қўшиқлар, шеърлар барча иштирокчиларга кўтаринкилик бахш этмоқда.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.