Эрталабки нонушта
Психологларнинг фикрига кўра қорни оч одамларнинг 70 фоизи нотўғри хулоса чиқараркан, шунинг учун эрталаб нонушта қилишнинг 9 сабабини билиб олинг.
Мия фаолияти учун:
Эрталаб нонушта қилсангиз, кун давомида хабарларни эслаб қолиш қобилиятингиз ошади.
Иммунитетни оширади:
Ҳар куни нонушта қилишга одатлансангиз, иммунитетингиз ошади, натижада тушкунликка тушмайсиз, турли касалликларга ҳам чалинмайсиз.
Хавфсизлик учун:
Аниқланишича, уйдан қорни тўқ чиққан кишилар автоҳалокатга камроқ учрар экан.
Ишингиз унади:
Чунки сизда энергия заҳираси пайдо бўлиб, ишлаш лаёқатингиз 30 фоизга ошади. Яна ишхонада то тушликкача нималардир еб, вақт сарфламайсиз.
Организм фаоллашади:
Эрталаб қорнимни тўйдириб олсам, ортиқча калорияларни «қўлга киритаман» деб ўйламанг. Аксинча, қанча кеч нонушта қилсангиз, шунча кеч иш бошлайсиз. Ва организм дангасалашади.
Куч бағишлайди:
Агар сиз тонгда ҳеч нарса емасликка одатланган бўлсангиз, кундан кунга организмингиз кучсизланади.
Иштаҳангиз назоратда бўлади.
Шифокорларнинг аниқлашича, эрталаб нонуштага тухум истеъмол қилсангиз, кун давомида камроқ овқат тановул қиларкансиз. Гречиха, гуруч ёки сули ёрмасидан бўтқа есангиз, ёғли таомларни инкор қиларкансиз.
Гўзаллик учун:
Агар эрталаб нонушта қилмасангиз, организмингиз уйқудан уйғонмайди ва ҳаракатга киришмайди. Натижада, ёғ йиғилади. Ва улар, соч, юзларингизда акс этади.
Кайфиятингиз кўтарилади:
Мусиқа тинглаб, нонушта тайёрлаш ва овқатланиш хуш кайфият бағишлаши аниқ.
Энг асосийси барвақтроқ уйғонишга одатланасиз, барвақт турган одам албатта ризқли бўлиши тайин. Фарзандларимиз ҳам шунга ўрганишини эсдан чиқарманг.
Мухтасам Сулаймонов,
Самарқанд давлат университети
Психология ва ижтимоий муносабатлар факультети ўқитувчиси

