Ҳиндистонлик профессор билан семинар бўлиб ўтди…
Самарқанд давлат университети ва Ҳиндистоннинг NeARTech Solutions тадқиқот маркази раҳбари, профессор Ашвини Ренавикар билан онлайн семинар бўлиб ўтди. Бундан асосий мақсад халқаро алоқаларини йўлга қўйиш, ҳамда дастурлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдир.
Семинарда янги замонавий дастурлаш технологияларнинг усуллари тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, кейинги режалар белгиланди. Шу билан биргаликда тезкор ва мослашувчан дастурий маҳсулотларни ишлаш ва жорий қилиш бўйича доимий тажриба алмашишга келишиб олинди.
- Катта ҳажмдаги маълумотларни ишлов бериш ишончлилигини ошириш бўйича илмий изланишлар олиб боряпман, - дейди СамДУ рақамли технологиялар факультети докторанти Акбар Рашидов. – Тадқиқотимда хорижий тажрибалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу борада профессор Ашвини Ренавикар маслаҳатчи раҳбар сифатида йўл-йўриқ кўрсатиб келмоқда. Ҳаммуалифликда бир қатор илмий мақолалар тайёрланди. Machine learning ва дастурий инжиниринг йўналишларида профессор Ашвини Ренавикар билан ҳамкорликда олиб бориладиган изланишларимиз сунъий интеллект соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади.


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати

