Бугун Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти Жамила Вафаеванинг туғилган куни.

    Фалсафа фанлари номзоди, доцент Жамила Вафаева 1960 йил Самарқанд шаҳрида туғилган.  62 ёшни қарши олган олима 2011 йил “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган.  Жамила Вафаева 40 йилдан буён бир қатор олий ўқув юртлари ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши