Проректор ва ёшлар учрашуви
Самарқанд давлат университети физика факультети битирувчи курс талабаларини иш билан таъминлашга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Учрашувда СамДУ ўқув ишлари бўйича проректори, профессор Аҳмаджон Солиев талабаларнинг муаммоларини атрофлича ўрганиб, уларни иш билан банд бўлиши учун тизимли фаолият йўлга қўйилганлигини таъкидлади.
Самарқанд давлат университетида Талабаларнинг бандлигини таъминлаш маркази ташкил этилганлиги, ишсиз ёшлар бу марказ орқали вакант лавозимларни эгаллашлари мумкинлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, талабаларнинг магистратура босқичига кириш, чет тилларини мукаммал ўрганиш бўйича тавсиялар берилди.





Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

