Оксфорд университети профессори билан илмий семинар бўлиб ўтди...

Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедрасида Оксфорд университети профессори Александр Моррисон билан онлайн илмий семинар бўлиб ўтди. Бундан кўзланган асосий мақсад, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, мутахассис олимлар ўртасида илмий назарий-методологик тажриба алмашинув ҳамда келгусида илмий-амалий алоқаларни амалга оширишдир.
Семинарда XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошларида Марказий Осиёдаги мураккаб ижтимоий-сиёсий вазият, минтақада империалистик давлатлар манфаатларининг тўқнашуви билан бир қаторда, мустамлака бошқарувнинг қиёсий ҳолатлари ва бошқа масалалар муҳокама этилди.
- Кафедрамиз дунёнинг нуфузли Оксфорд университети ва олимлари билан халқаро ҳамкорликни мазкур семинар орқали йўлга қўйди, - дейди Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири, доцент Гўзал Нормуродова. – Ҳозирда ўзининг “Ўрта Осиёнинг Россия томонидан забт этилиши”, “Самарқандда Россия бошқаруви” каби китоблари билан машҳур бўлган профессор Александр Моррисон ўз илмий тажрибаси, муаммонинг замонавий тарихшунослиги ва манбашунослиги тўғрисида маъруза қилди ва бу кафедра профессор-ўқитувчилари, докторантлар ҳамда магистрантлар ўртасида катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати