Олий талим муассасалари битирувчи талабалари учун ажойиб имконият

Сиз олий талим муассасаси 4-курс битирувчи талабаси бўлиб, битирув малакавий иши юзасидан тадқиқот олиб бораётган бўлсангиз, амалиётингизни ИННО технопаркда олиб боришингиз мумкин.
ИННО технопаркда амалиёт оташни истаган талабалар ушбу линк (https://forms.gle/tA5t8uYSXwBJLkic9) орқали ариза топширишлари мумкин.
Амалий иш мавзулари тақдимоти 26 март куни ИННО технопаркида бўлиб ўтади.
Тақдимотлар натижасига кўра энг инновацион лойиҳалар танлаб олинади ва амалиёт ўташ учун Инно технопаркда (https://t.me/innotechnopark) барча имкониятлар яратиб берилади.
Энди битирув малакавий иши фақат қоғозда эмас, энг замонавий шароитларга эга технопаркда амалиётда қўлланиши мумкин.
Манбаа: Инновацион ривожланиш вазирлиги