Инсон капиталидаги ўзгариш

Ўзбекистонни Пахта компаниясининг қора рўйхатидан чиқарилишини мамлакатимиз экспортига очиладиган янги имкониятлари ҳақида кўпчилик айтиб ўтди. Лекин ушбу жараённи унданда кам бўлмаган эътиборга молик томони шундаки, мана 4 йилдан бери барча ўқитувчиларимиз ва ўқувчиларимиз пахта мавсумида ўз мактабларида дарс билан машғул бўляптилар. Инсон капиталидаги бу ўзгариш ҳам мамлакатимиз келажаги учун жуда катта ижобий ҳисса қўшиши аниқ.
Бу албатта, Президентимизнинг сиёсий иродалари туфайли амалга оширилган энг катта ютуқларимиздан биридир.
Энди яхшироқ таълим олган ёшларимиз келажакда яхшироқ даромад топа оладилар. АКТ соҳасида ҳам уларга дунё бозорида ўз хизматларини экспорт қилишга кенг миқёсда имкониятлар очилмоқда, бунинг учун ёшларимиз вақтдан унумли фойдаланиб, чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганиб боришлари керак, қўшимча маълумот: https://education.it-park.uz