Самарқанд давлат университети фахрийлар кенгашининг давра суҳбати бўлиб ўтди
Самарқанд давлат университети нуроний профессор-ўқитувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган университет фахрийлар кенгашининг давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирни кенгаш раиси Суюн Каримов кириш сўз билан очди. Суҳбат давомида келгусида қилинадиган муҳим вазифалар юзасидан фикр алмашилди. Кенгаш фаолиятини янада яхшилаш мақсадида рақамли технологиялар факультети профессори Бахтиёр Хўжаёров кенгаш раисининг ўринбосари этиб сайланди.
Шунингдек, университетда фаолият олиб борган фахрий профессор-ўқитувчилар ҳақида “Дорилфунун фидойилари” китобини нашр эттириш масалалари муҳокама этилди.




Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

