Бугун Самарқанд давлат университети математик физика ва фунционал анализ кафедраси мудири, профессор, ЎзРФА аъзоси Саидаҳмад Лақаев ва факултетлараро рус тили кафедраси доценти Салиха Усмонованинг туғилган куни.

         Академик Саидаҳмад Лақаев 1952 йил Паяриқ туманида туғилган.  70 ёшни қарши олган олим раҳбарлигида 5 фан доктори, 13 фан номзоди ва 8 нафар фалсафа докторлари (PhD) етишиб чиққан.  Академик Саидаҳмад Лақаев 45 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

        Факултетлараро рус тили кафедраси доценти Салиха Усмонова 1955 йил Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган. 67 ёшни қарши олган олима 45 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда ишлаб келмоқда. 2008 йилда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

        Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши