Самарқанд давлат университетида 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам бўлиб ўтди…
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ижодий кеча бўлиб ўтди. Тадбирни Самарқанд давлат университети ректори, профессор Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов кириш сўз билан очиб, барча аёлларни бугунги қутлуғ кун билан муборакбод этди.
Самарқанд давлат университетида жами 940 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бориб, шулардан 319 нафари хотин-қизларни ташкил қилади. 109 та фан докторидан 6 нафар; 256 фан номзодидан 54 киши, 115 фалсафа фанлари докторидан ( PhD) 31 та аёлларни ташкил қилади.
Шунингдек, 377 нафар аёл профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимларга бир миллион сўм пул мукофотлари билан, 2021 йил якуни бўйича «Ссопус», “Веб оф Ссиенсе” каби халқаро илмий-техник базалардаги илмий журналларда мақолалар чоп этилганлиги, университетнинг рейтинг кўрсаткичларини оширишга ўз ҳиссасини қўшганлиги учун 8 нафар профессор-ўқитувчи хотин-қизлар СамДУ ректорининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Худди шундай ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар 2021 йилда диссертация ишларини муваффақиятли ҳимоя қилиб, илмий даража олган, яна 14 нафар профессор-ўқитувчи хотин-қизларга топширилди.
Шу билан биргаликда университет маъмурияти ҳамда университет бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 120 нафар профессор-ўқитувчи ва ходимлар эсдалик совғалар билан тақдирланади.
СамДУ Спорт фаолияти ва санъат факультети жамоаси томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар иштирокчиларни шод этиб, барчага кайфият улашди.





















Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар

