Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев, Самарқанд вилоят ҳокимининг  ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Хуршид Очилов, Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ва вилоятдаги бошқа олий таълим муассасалари ректорлари, профессор-ўқитувчилари, шаҳар ва туман халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этди.

         Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов кириш сўз билан очди.

         Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев сўзга чиқиб, вилоятдаги таълим муассасаларида олиб борилган ўрганишлар натижаси  юзасидан маълумот берди.

         Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов соҳада мавжуд бўлган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш кераклигини алоҳида таъкидлади. Олий таълим муассасаларига берилган академик ва молиявий мустақиллик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда таълим сифатини оширишга асосий эътиборни қаратиш, талабаларнинг мурожаатлари билан доимий равишда тизимли ишлаш лозимлигини айтиб ўтди.

         Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов олий таълим муассасаларида рақобатнинг йўқлиги, профессор-ўқитувчи ва талабалар замон талабларига мос равишда ҳаракат қилмаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўзининг қатор фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.