Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси доценти Дмитрий Аронбаев ва оптика кафедраси доцент Муртазақул Ҳамрақуловларнинг туғилган куни.
Физика факультети оптика кафедраси доценти Муртазақул Ҳамрақулов 1941 йил Самарқанд туманида туғилган. 82 ёшни қарши олган олим 55 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Кимё факультети ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси доценти Дмитрий Аронбаев 1951 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. 73 ёшни қарши олган олим 46 йилдан буён Самарқанд давлат университетида бир қатор лавозимларда фаолият олиб келмоқда.
Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши

