Психолог маслаҳати...
Ҳеч қачон сизни ранжитганлар билан муносабат тўғрисида баҳслашманг. Сукут сақланг ва жим кетинг.
Қарияпман, деб афсусланманг, қарилик гаштини суриш ҳаммага ҳам насиб қилмайди, фақат сараланганларга.
Тоза қалб овозни баланд қилгани қўймайди, юзга югуртирмайди, жаҳлга эрк бермайди, тушунган ҳолда босиқлик билан сукут сақлаб сабр қилишга ва табассум ила яхши гапиришга ундайди.
Қанақа ҳолат бўлмасин, баланд овозда оҳангни қўполлаштириб гапирманг.
Сизни севганга ширин гапиринг, меҳрибонлик қилинг, жаҳл устида айтган гапларига аҳамият берманг, чап қулоқдан кириб, ўнг қулоқдан чиқиб унут бўлсин.
Энг муҳими, қалбингиз тоза бўлсин, қалб тозалиги эса эътиборда, соғинчда, ҳурмат қилиш ҳамда мулойимлик ва хушмуомаладан иборат.
Мухтасам Сулаймонов
Самарқанд давлат университети
психология ва ижтимоий муносабатлар факультети ўқитувчиси

