Самарқанд давлат университетида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг февраль ойига қадар 2 мингга яқин кўчат экилган эди. Каштан, липа, япон сафораси, Қрим қарағайи, қайрағоч каби турли манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари шулар жумласидандир.

    “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича 24-27 февраль санасида Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ташаббуси билан Қўшработ туманида 1500 туп ўрик дарахти ўтқазилиб, СамДУ боғи яратилди.

    Бугун эса, Ургут туманида жойлашган Самарқанд давлат университетининг амалиёт ўташ ва соғломлаштириш оромгоҳида 500 тупга яқин мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими,

Шавкат Акрамов олган суратлар.