Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети психологи томонидан 5-сонли талабалар турар жойида “Яшаш учун 1000 сабаб” номли акция бўлиб ўтмоқда.

         - Ҳар бир талаба ўзининг бу ҳаётда олдига қўйган мақсадини ушбу деворга ёзиб қолдирмоқда, - дейди университет психологи Отабек Эшмонов. - Табиийки, ҳар бир иштирокчи барча мақсадларни ўқиб чиқади. Бу улар учун янгилик сифатида қабул қилинади. Кўплаб катта мақсадларни ўқиган инсонда ўзгача бир мотив пайдо бўлади. У ўзининг мақсади билан яна бошқа тенгдошининг мақсадини солиштириб кўради. Ўз устида ишлаши лозимлигини тушунади. Ўйлайманки, ушбу сўровнома ёшларимизни ўқишга, илм олишга, чет тилларини ўрганишга ундовчи муҳим руҳлантирувчи восита бўлиб хизмат қилади.

         Акция университетимиз бўйлаб давом этмоқда...

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.