Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети талабалар турар жойида истиқомат қилувчи ёшларнинг бўш вақтини мазмунли, илмий-ижодий муҳитда ташкил этиш мақсадида университет талабаларнинг турар-жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлими ташаббуси билан профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

         1 март куни 4-сонли ётоқхонада Ўзбекистон тарихи кафедраси профессор-ўқитувчилари билан,  бугун 5-сонли талабалар турар жойида генетика ва биотехнология кафедраси профессор-ўқитувчилари билан давра суҳбат ташкил этилди.

         Тадбирни университет талабаларнинг турар-жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлими бошлиғи Дилшод Хайдаров кириш сўз билан очди. Генетика ва биотехнология кафедраси мудири, доцент Гавҳар Душанова талабаларга илмий мақола, адабиётлар, изланишлар юзасидан батафсил маълумотлар берди. Шунингдек, ёшларни бўш вақтида кафедрас профессор-ўқитувчилари билан илмий тадқиқотларда иштирок этишга таклиф қилди.

         Давра суҳбати якунида биология факультети тьютори Сардор Ёрмуҳаммадов ёшларга янги замонавий бадиий адабиётлар ҳақида маълумот берди. Улар билан охирги марта ўқиган асарлари ҳақида фикр алмашди.  

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.